РФ расмийлари рубл курсини ушлаб қолиш учун курашмоқчи эмас
Агар илгари Россия расмийлари Россия валютасининг бир доллар учун 100 рублдан пастга тушишига йўл қўймаслик чораларини кўрган бўлса, энди улар бюджет учун фойдани унинг заифлашувида кўришмоқда ва валюта курсининг пасайишига йўл қўйишга тайёр, деб ёзади Bloomberg.
Россия расмийлари, аввалгидек, миллий валюта курси бир йил ичида биринчи марта психологик жиҳатдан муҳим бўлган бир долларга 100 рубллик белгига яқинлашаётган пайтда, курс пасайишига халақит бермоқчи эмас. Бу ҳақда Bloomberg 15 октябр, сешанба куни вазиятдан хабардор бўлган икки суҳбатдошининг фикрига таяниб ёзди.
Агентлик таъкидлаганидек, ўтган йили Россия Марказий банки ушбу белгига яқинлашганда, рублнинг янада қадрсизланишига йўл қўймаслик учун бир неча марта аралашди: масалан, асосий ставкани ошириш (2023 йил августида бўлгани каби) ёки валюта тушумларини экспорт қилувчилар томонидан мажбурий сотиш чегарасини ошириш (2023 йил октябрда) орқали.
Бироқ, бу сафар, бюджет тақчиллиги ва харажатларнинг режалаштирилган ўсиши фонида, Россия расмийлари заиф рублда устунликни кўрмоқда, деб ҳисоблайди Bloomberg анонимлик шарти билан гапирган манбалари. Уларнинг фикрича, рублнинг заифлашиши энди ташвишга сабаб эмас, чунки келгуси йил харажатларни ошириш режалари фонида бу давлат бюджетига фойда келтириши кутилмоқда.
Россия ҳукумати ва Россия банки матбуот хизматлари Bloomberg'нинг изоҳ бериш ҳақидаги сўровларига жавоб қайтармади.
Мавзуга оид
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
07:50 / 21.11.2024
РФнинг қатор областлари ядровий доктрина янгиланиши фонида ҳужумга учради
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
13:23 / 19.11.2024