Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вояга етган квадроберлар 15 суткагача қамалиши мумкин — ИИВ
Уларнинг хатти-ҳаракатлари жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик сифатида баҳоланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш очишга сабаб бўлади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти 18 ёшдан ошган шахслар томонидан содир этилган квадробика ҳаракатлари майда безорилик сифатида малакаланиши мумкинлигини маълум қилди.
Қайд қилинишича, квадроберлар кўчада ўзга шахсларга ташланса ёки эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилса, бундай хатти-ҳаракатлар ҳам майда безорилик деб баҳоланади.
Мазкур ҳаракатлар билан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан иш очишга сабаб бўлади. Ушбу модда билан айбланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда (1 млн 125 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача) жаримага тортилиши ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан, вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМ 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади.
Квадробика — болалар ва ўсмирлар орасида оммалашган тренд бўлиб, хобби, субмаданият ва фитнес қоришмаси. Квадроберлар ҳайвонларнинг ниқобини кияди, дум тақади ва ҳайвонларга тақлид қилиб, 4 оёқда юради ва сакрайди.
Мавзуга оид
21:53 / 18.05.2026
Сотувчи харидорнинг қонуний талабини бажармаса, электрон платформа зиммасига ҳам масъулият юкланади
21:46 / 18.05.2026
Автомобил одометрини ўзгартириб, бу ҳақда харидорни огоҳлантирмаганлик учун жавобгарлик белгиланади
21:12 / 14.05.2026
Иссиқхонани иситишда мазут, битум ва шина ёққанлик учун жарималар белгиланди
12:21 / 09.05.2026