Ўзбекистон | 09:40 / 24.10.2024
2176
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Исроил бўлажак қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Исроил элчиси бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ҳамда ташкилий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатларининг ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Гидеон Лустиг 20 сентябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид