Жамият | 17:38 / 25.10.2024
1725
1 дақиқада ўқилади

Қаршида ўқитувчилар ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди

24 октябр куни Қарши халқаро университетида партия етакчиси Робахон Махмудова Қашқадарё вилоятидан келган педагоглар, таълим соҳаси вакиллари билан учрашди.

Фото: Адолат СДП

Учрашувда жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузи ва қадр-қиммати масалалари муҳокама қилинди. Робахон Махмудова жамиятда ўқитувчининг обрўси ошса, бутун миллатнинг обрўси ошишини таъкидлади. Шу сабабли партия ўқитувчиларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни устувор вазифа сифатида белгиламоқда.

Шунингдек, таълим жараёнида ота-оналарнинг фаол иштироки ҳамда оила, мактаб ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. "Мактаб ва ота-оналар ўртасидаги кучли алоқа таълим муваффақиятининг калити ҳисобланади", - дея таъкидлади партия етакчиси.

Учрашувда таълим соҳаси вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, шунингдек, ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган янги лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Мавзуга оид