РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
Greenpeace маълумотларига кўра, 192 та танкердан 171 таси Болтиқ денгизи немис акваторияси орқали бир ёки бир неча марта ўтган, бу эса экологик хавфсизликка таҳдид солади.

Фото: Francisco Seco/AP/picture alliance
Россия нефтини ташиш учун «соядаги флот» камида 192 та эскирган танкерни ўз ичига олади. Бу ҳақда Greenpeace ("Гринпис") халқаро нодавлат экологик ташкилотининг 25 октябр, жума куни чоп этилган тадқиқотида айтилади.
Сўнгги икки йил ичида улардан 171 таси Болтиқ денгизидаги немис акваторияси ва Мекленбург бухтасининг бир қисми орқали бир ёки бир неча марта ўтган.
Politico: РФнинг «соядаги флоти» бутун дунё бўйлаб нефтни тўкмоқда
Россиянинг «соядаги флоти» деб аталадиган танкерлари 2021 йилдан буён камида тўққизта нефт ва нефт маҳсулотларининг тўкилишига сабаб бўлиб, бутун дунё бўйлаб сув сатҳларида кенг нефт доғларини қолдирди. Бу ҳақда Politico 17 октябр куни SourceMaterial журналистлар нотижорат гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказган суриштирувида ёзди. Материалда таъкидланишича, тайёргарлик жараёнида сунъий йўлдош тасвирлари ва Lloydʼs List таҳлилий компанияси ҳамда Kpler товар платформасидан юк ташиш ҳақидаги маълумотлар ўрганилган.
«Politico ва SourceMaterial Таиланддан тортиб Ветнам, Италия ва Мексикагача бўлган ҳамма жойда »соядаги флот» билан боғлиқ бўлган чиқиндиларни топди. Танкерлар Қизил денгиз ва Панама канали каби банд бўлган юк ташиш йўлакларидан ўтган, бу ҳар қандай жиддий авария халқаро савдо йўлларини бузиши мумкинлигини англатади», деб ёзади журналистлар ва бу муаммо Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли ҳарбий бостириб кириши ҳамда Россияга қарши санкциялар киритилганидан кейин анча оғирлашганини таъкидлайди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
Спорт | 22:02
-
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 21:56
-
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди
Жаҳон | 21:43
-
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

21:15 / 02.06.2025
Париждаги музейдан Макроннинг мумдан ясалган ҳайкали ўғирланди

21:01 / 10.03.2025
Шимолий денгизда нефт танкери ва контейнеровоз тўқнашиб кетди

16:51 / 09.02.2025
Санкт-Петербург яқинида мазут ортилган танкер чўка бошлади

10:30 / 20.01.2025