Жаҳон | 15:29 / 26.10.2024
20173
2 дақиқада ўқилади

Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетди

Россиянинг Липецк областидаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочган олти нафар маҳбусдан тўрт нафари ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда.

Фото: РИА Новости

Бу ҳақда област раҳбари Игор Артамонов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

“Олти маҳбус 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетди. Ҳозирги пайтда барча тезкор хизматлар уларни қидиришга сафарбар қилинган, идоралараро гуруҳ фаолият юритмоқда. Липецк области бўйича Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси Ички ишлар вазирлиги, Росгвардия ва Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда жиноятчиларни қидириб топиш ва ушлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, — деб ёзган у.

Маълумотларга кўра, область Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси колония ҳудудини кўздан кечириш вақтида ерости йўлини топган, шундан сўнг маҳкумлар сони текширилганда, олти киши камлиги аниқланган.

“112” ва Mash Telegram каналлари қочоқ маҳбуслар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди:

  • Даврон Жабборов —1997 йилда туғилган Тожикистон фуқароси. Номусга тегишда айбланиб, судланган;
  • Дилшол Арслонов — 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун судланган;
  • Турғун Абдуллаев — 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Номусга тегишда айбланиб, судланган;
  • Хуршидбек Даниев — 2005 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Гиёҳванд моддаларни тарқатиш моддаси бўйича судланган;
  • Парвозбек Турабаев — 2005 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Гиёҳванд моддаларни тарқатиш моддаси билан судланган.
  • Бахтиёр Жумаев — 1996 йилда туғилган, фуқаролиги келтирилмаган. Номусга тегишда айбланиб, судланган.

Жазони ижро этиш федерал хизмати сайтида маҳбусларнинг номлари кўрсатилмаган, бироқ бошқарма уларнинг барчаси Ўрта Осиёдан келганини маълум қилди.

Кейинроқ Липецк губернатори қочоқларнинг икки нафари Тамбов областида қўлга олинганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, яна тўрт нафар маҳкумни қидириш давом этмоқда.

Ҳолат юзасидан колония ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Қамоқхона мансабдорлари эътиборсизлик туфайли маҳбусларнинг қочиб кетишига йўл қўйганликда айбланмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти