Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида фуқароларни хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Пайариқ туманида фуқаролар С.Ш. (муқаддам судланган) ва Д.Э. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, АҚШга ишга юборишни ваъда қилган.
Бунинг учун 18 минг доллар харажат қилганини айтиб, эвазига Х.А.нинг Тоҳиршайх маҳалласида жойлашган уй-жойини фирибгарлик йўли билан расмийлаштириб олган.
Шунингдек, Ғаллаорол туманида муқаддам судланган М.И. фуқаро О.П.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 12,6 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Яшнобод туманида фуқаролар М.О. ва Д.А. фуқаро Т.Б.нинг ишончига кириб, унга Японияга ишга юбориши учун виза олиб беришини айтган. Бунинг эвазига 2,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025