Ўзбекистон | 10:10 / 01.11.2024
1369
1 дақиқада ўқилади

Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ҳамда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. 

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Тўрткўл туманида “З.Т.” хусусий корхонаси ва “Ч.З.” оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланган

Натижада жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Олмазор туманида фуқаро Ж.М. “Хончорбоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 дона электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаган. 

Оқибатда 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид