Ўзбекистон | 11:30 / 01.11.2024
4604
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро ўзаро жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

25 октябр куни тахминан соат 18:20 ларда Matiz ва Spark ҳайдовчилари 1998 йилда туғилган М.Ж. ва 1997 йилда туғилган У.С. Янги Сергели кўчасида ҳаракатланган вақтида йўл талашган

Сўнг ҳайдовчилар автомашинасидан тушиб, йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришган. Ҳайдовчилар бу ҳолат юзасидан ИИОга мурожаат қилмаган.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. 

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Мавзуга оид