Жаҳон | 14:10 / 01.11.2024
4292
2 дақиқада ўқилади

Украина Хитой ва Бразилия ташаббусларини кўриб чиқиши мумкин

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.

Фото: picture-alliance

Украина Хитой, Бразилия ва бошқа мамлакатларнинг муқобил тинчлик ташаббусларини кўриб чиқиши мумкин. Улар Украина тинчлик формуласига киритилиши мумкин.

Бу ҳақда Украина ОАВ президент девони раҳбари Андрей Ермакнинг Corriere Della Sera нашрига берган интервюсига асосланиб хабар қилди.

Унга кўра, ноябр ойи бошида Украина тинчлик формуласини якунлайди. Ермак муқобил тинчлик ташаббуслари кўриб чиқилиши мумкинлигини истисно этмади.

"Ноябр ойи бошида биз тинчлик формуламизни якунлаймиз ва Зеленский кейин Хитой, Бразилия, Жанубий Африка ва шунга ўхшаш ташаббусларни бизникига интеграция қилиш учун тинглашга тайёрлигини айтди. Ўшанда бизнинг таклиф сезиларли даражада қўллаб-қувватланади", — деди ПД раҳбари.

"Биз Россия билан музокаралар учун Глобал Жанубнинг кучи ва қўллаб-қувватловини ҳис қилганимизда халқаро конференция ўтказишга тайёр бўламиз", — дея қўшимча қилди у.

Президент девони раҳбари иккинчи тинчлик саммити келаси йилга кўчирилиши мумкинлигини тасдиқламади. Унинг таъкидлашича, саммит "тегишли шароитлар мавжуд бўлганда" ўтказилади.

Мавзуга оид