Жаҳон | 11:50
2040
2 дақиқада ўқилади

Европа газ омборлари деярли тўлиқ тўлди

Европанинг омборларидаги газ захиралари 95 фоизга етди ва қишдан ўтиш учун зарур бўлган даражадан ошиб кетди, деб хабар берди Европа комиссияси.

Фото: Peter Kneffel/dpa/picture alliance

Европа Иттифоқининг газ омборлари 95 фоизга тўлган, аъзо давлатлар томонидан белгиланган кўрсаткичдан ошиб кетди. Бу ҳақда 31 октябр, пайшанба куни Еврокомиссия расмий вакили Тим Макфи маълум қилди.

«Бу бизга келаси қишда барқарор таъминот ва нархларни сақлаб қолиш, шунингдек, Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғи импортини босқичма-босқич тўхтатишни узайтириш имкониятини беради», дея энергетика бўйича Европа комиссари Кадри Симсон маълумотларга изоҳ берди.

ЕИ газ захиралари йиллик газ истеъмолининг учдан бир қисмини қоплайди

Gas Infrastructure Europe ассоциацияси маълумотлари шуни кўрсатадики, 29 октябр ҳолатига кўра, Европа газ сақлаш объектларининг тўлиқлиги 95,22 фоизни ташкил этди. Уларда 100 миллиард куб метрдан ортиқ газ мавжуд бўлиб, бу Европа Иттифоқининг йиллик эҳтиёжининг учдан бир қисмини қоплайди.

Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан сўнг, ЕИ давлатлари ҳар йили 1 ноябрга қадар ЕИга аъзо давлатлардаги газ омборлари 90 фоизга тўлиши кераклигига келишиб олдилар.

Ўз олдига 95 фоиз тўлдиришни мақсад қилган Германияда газ омборлари аллақачон 98,04 фоизга тўлган.

Мавзуга оид