Ўзбекистон | 07:50 / 02.11.2024
2196
1 дақиқада ўқилади

Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди

Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.

Фото: AP

2024 йил июл ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳолисининг 15 миллион 89 минг нафари (41 фоиз) иқтисодий фаол, яъни меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, иш билан банд аҳолининг 14 миллион 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.

Хусусан:

  • расмий секторда – 6,8 миллион (48 фоиз);
  • норасмий секторда – 5,5 миллион (38,8 фоиз);
  • хорижда ишлаётганлар – 1,9 миллион (13,6 фоиз).

Бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 минг 24 минг нафар бўлган).

Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайган.

Мавзуга оид