Жаҳон | 13:30
1816
2 дақиқада ўқилади

Трамп Камала Ҳарриснинг интервюси учун CBS'ни судга берди

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Камала Ҳаррис билан «60 дақиқа» кўрсатувида берган интервюсида Ғазо сектори ҳақидаги савол юзасидан CBS телеканалига қарши судга мурожаат қилди.

Фото: Reuters

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп рақиби Камала Ҳарриснинг «60 дақиқа» кўрсатувига берган интервюси учун CBS телеканалини судга берди. Бу ҳақда 31 октябр, пайшанба куни суд ҳужжатларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, АҚШ собиқ президентининг судга мурожаат қилишига 6 октябр куни дастурда Ҳаррис интервюсининг ўзгартирилган версияси кўрсатилгани сабаб бўлган. 

Унда, Трампнинг иддао этишича, Демократлар партиясидан президентликка номзоднинг Ғазо секторидаги уруш ҳақидаги саволига берган асл жавоби қисқартирилган варианти билан алмаштирган. Шу муносабат билан республикачи CBS'дан 10 миллиард доллар товон пули талаб қилмоқда.

Трамп: Ҳаррис сайловда ғалаба қозонса, АҚШни учинчи жаҳон урушига тортади

Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, мамлакатни учинчи жаҳон урушига тортади.

Тегишли прогнозни Оқ уйнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп берди.

Ҳаррисни президент қилиш миллионлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўйиш демакдир, деди АҚШ собиқ президенти. «Ҳаррис, албатта, бизни учинчи жаҳон урушига тортади, чунки у ўз ишини тўғри бажариш учун қобилиятсиз», деди сиёсатчи.

АҚШ матбуотига кўра, Пенсилваниядаги митингда нутқ сўзлаган Трамп, Ҳаррис Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Жинпинг каби раҳбарлар билан «ишлаш» учун жуда «қобилиятсиз» эканлигини айтди.

Оқ уй собиқ раҳбарининг фикрича, дунё ҳеч қачон глобал урушга «бу қадар яқин» бўлмаган. Трамп сайланган тақдирда бу урушдан қочиш учун бор кучини ишга солишига ишонтирди.

АҚШда сайловлар 5 ноябр куни бўлиб ўтади. Республикачилар партияси Трампни ўз номзоди сифатида кўрсатди, Камала Ҳаррис эса демократлар номидан курашмоқда.

Мавзуга оид