Ўзбекистон | 18:00 / 04.11.2024
1603
4 дақиқада ўқилади
Реклама

VEON Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган Hambi — «Ҳаммаси Битта» супериловасини ишга туширди

1 ноябрь куни VEON Ltd. (Nasdaq: VEON, Euronext Amsterdam: VEON) глобал рақамли оператори Ўзбекистондаги барча мобил хизматлар фойдаланувчилари учун мўлжалланган Hambi супериловасини ишга туширди. У сунъий интеллектга асосланган инновацион платформа бўлиб, рақамли хизматлар ва алоқа воситаларининг кенг қамровли тўпламини ягона иловада бирлаштирди.

Фото: Beeline Uzbekistan

Ўзбек тилидаги "Ҳаммаси Битта" ёки “Ҳаммаси Бирда” ифодасининг қисқартмаси бўлган Hambi фойдаланувчининг алоқа оператори қандай бўлишидан қатъи назар, барча мобил алоқа фойдаланувчиларига узлуксиз ва қулай тажрибани туҳфа этади. Илова турли хил маҳсулот ва хизматларни ўз ичига олган. Hambi Davo электрон тиббий маслаҳат хизматидан тортиб, учинчи томон автомобиль суғуртасига киришни таъминлайдиган Hambi Auto’гача, суперилова фойдаланувчиларга рақамли дўкон, саёҳат, кўнгилочар, телевидение, молиявий технологиялар (финтех) ва ўйин функцияларини таклиф қилади. Илова Beeline Uzbekistan мижозлари учун тарифлар, интернет-трафик, роуминг ва бошқа хизматларни бошқариш каби ўз-ўзига хизмат кўрсатишнинг қулай имкониятларини ҳам тақдим этади.

Фойдаланувчилар ҳар куни иловага кириб, мобил интернет пакетларини олишлари, чегирмаларга ва бонусларга эга бўлишлари мумкин. Hambi’даги сунъий интеллектга асосланган элементларнинг режадаги интеграцияси платформада фойдаланувчи тажрибасини шахсийлаштириш имконини беради.

“Супериловалар VEON компаниясининг “Рақамли Оператор 1440” (DO1440) стратегиясининг муҳим элементи бўлиб, мижозларга кунига 1440 дақиқа давомида рақамли хизматлардан қулай фойдаланиш имконини беради. Бизнинг бозорларимизда супериловаларимиз ўз мижозлари учун зарур бўлган хизматларни, шу жумладан, маҳаллий тилларда илм олиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш каби функцияларда сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

Hambi билан биз Ўзбекистоннинг маҳаллий супериловаси орқали ўз қийматимизни оширишдан ва “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини қўллаб-қувватлашдан фахрланамиз”, — дея таъкидлайди VEON Group бош директори Каан Терзиоглу.

Hambi VEON компаниясининг бошқа бозорлардаги супериловалар қаторига қўшилмоқда. Буларга Бангладешдаги MyBL, Покистондаги Симоса ва Қозоғистондаги MyBeeline киради. Бу иловаларнинг барчаси ўз бозорларида таълим, кўнгилочар ўйинлар, мижозларга хизмат кўрсатиш ва бошқа имкониятларга рақамли дарвоза вазифасини ўтайди. Улар, шу жумладан, кўпинча кам ресурсли тилларда сўзлашувчи фойдаланувчилар учун рақамли хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган сунъий интеллектга асосланган функцияларни ўз ичига олади.

Beeline Uzbekistan жамоаси томонидан ишлаб чиқилган Hambi’нинг жорий этилиши Ўзбекистонда VEON’нинг KINOM кўнгилочар платформасининг ишга туширилиши билан боғлиқ. KINOM телекўрсатувлар ва фильмларни, шу жумладан ўзбек тилидаги контентни тақдим этади. Hambi ва Kinom VEON’нинг Ўзбекистонда рақамли хизматларни ривожлантириш бўйича доимий саъй-ҳаракатларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

VEON ҳақида

VEON — 160 миллионга яқин мижозга конвергент алоқа ва рақамли хизматларни тақдим этувчи рақамли оператор. Дунё аҳолисининг 7 фоизидан ортиғи яшайдиган олтита мамлакатда фаолият юритувчи VEON жисмоний шахсларни қўллаб-қувватлайдиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган технологияларга асосланган хизматлар орқали ҳаёт тарзини ўзгартиради. VEON Nasdaq ва Euronext биржаларида рўйхатга олинган. Батафсил маълумот: www.veon.com

Beeline Uzbekistan

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. Top Employer 2024 сертификатига эга.

Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn@beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид