Жамият | 16:16 / 05.11.2024
13880
1 дақиқада ўқилади

«Ҳудудгазтаъминот» кунлик газ истеъмолини кузатиб бориш имконини берувчи ботни ишга туширди

Мазкур бот орқали табиий газ истеъмолчилари ўз хонадонидаги газ сарфи кўрсаткичлари ва ойлик ҳисоб-китобларни кузатиб боришлари ҳамда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ кунлик истеъмолни назорат ва мониторинг қилиб бориш функциялари жамланган Telegram bot’ни ишга туширди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

«Мазкур бот орқали табиий газ истеъмолчилари ўз хонадонидаги газ сарфи кўрсаткичлари ва ойлик ҳисоб-китобларни кузатиб боришлари ва тўловларни амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга бот орқали фуқароларнинг мурожаатлари ҳам қабул қилинади», дейилади хабарда.

Бунгача истеъмолчилар Hududgaz.uz сайтидаги шахсий кабинет орқалигина маълумотларни кузатиб боришлари мумкин эди.

Мавзуга оид