Жамият | 13:36
1263
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди

6 ноябр куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Боғистон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида авария ҳолати содир бўлган.

Бунинг натижасида соат 11:00 дан «Боғистон» ва «Газарак» МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.

Мавзуга оид