Фан-техника | 10:56 / 07.11.2024
9610
4 дақиқада ўқилади

Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди

Уларнинг кўпчилиги жуда чидамли, ҳатто -196 градусгача совуққа бардош бера олади.

Фото: Anthony SEJOURNE/iStock

Марсни ўзлаштиришга тўсқинлик қилаётган муаммолардан бири — нафақат яшаб қоладиган, балки сайёрадаги оғир шароитларни ўзгартира оладиган чидамли ўсимликларни топишдир. Қизиғи, Ерда бундай ўсимликлар кўп. Мутахассислар камида 8 та шундай ўсимлик турини аниқлади, деб ёзмоқда Interesting Engineering.

1. Ширин картошка

Марсда етиштириш учун энг яхши номзодлардан бири ширин картошка ҳисобланади. У ғоят мослашувчан ва озуқавий хусусиятлари билан ажралиб туради. Унинг чидамли тугунаклари озуқавий жиҳатдан қашшоқ тупроқ шароитида ҳам ўсиб, юқори ҳосил беради. Бундан ташқари, ўсимлик бошқа экинларга нисбатан камроқ сув талаб қилади. У қурғоқчиликка бардош бериш учун намликни ўзида тўплай олади.

Фото: Craig Newcomb for Virginia Tech

2. Чўл йўсинлари

Яна бир кучли даъвогар чўл йўсинидир, чунки у ҳалокатли шароитларда ҳам яшаб қолиш қобилиятига эга. The Innovation журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ўсимлик −196 градусгача совуққа ва юқори даражали гамма нурланишга чидайди.

Фото: Wikimedia Commons

3. Карам

Жингалак карам (Брассиcа oleracea var. sabellica) аслида сунъий яратилган Марс тупроғида оддий ерга қараганда яхшироқ ўсади. Бундай ҳолатларда у таъми жиҳатидан фарқ қилмайди ва ўзининг хусусиятларини сақлаб қолади: таркибида кўп миқдорда клетчатка ва минераллар мавжуд. Бироқ олимлар ўсимлик бегона тупроқдан меъёридан ортиқ темир ўзлаштириб олиши мумкинлигидан хавотирда.

Фото: Wikimedia Commons

4. Қулупнай

Афсуски, Марс тупроғида барча зарур озуқа моддалар йўқ ва у заҳарли перхлоратлар билан тўйинган, шу сабабли қулупнайни анъанавий усулда етиштириш имконсиз. Лекин олимлар умидни йўқотмади ҳамда анъанавий тупроқсиз ҳам, одатдагидан 95 фоиз кам сув сарфлаб, резавор мевани етиштириш йўлини ўйлаб топди.

Фото: Zhongchi Liu

5. Қулмоқ (Хмел)

Ўсимлик минг йилдан ортиқ вақт давомида турли маҳсулотлар тайёрлашда қўлланиб келинмоқда, у энди Марс шароитлари учун ҳам идеал ечим бўлиши мумкин. Бу ҳақда Вилланова университети олимлари кичик тажриба давомида тасодифан билиб қолди. Ҳайратланарлиси шундаки, қулмоқ бегона тупроққа яхши мослашган. Фақат бу ғоянинг қанчалик амалий экани савол остида турибди.

Фото: Oregon State University

6. Момақаймоқ

Ушбу гуллар мўътадил иқлимли минтақаларда ва деярли ҳар қандай жойда ўсади. Улар рўйхатдаги бошқа ўсимликлар сингари юқори чидамлиликка эга. Бироқ Марсда осонгина мослашиб кетиш мушкул, колонистлар назоратдаги муҳит яратиши зарур бўлади: ҳароратни бироз ўзгартириш, етарли миқдорда ёруғлик билан таъминлаш ва радиациядан ҳимоялаш каби.

Фото: Anibal Pauchard

7. Сабзи

Европа ва Жануби-ғарбий Осиёдан келиб чиққан бу ўсимлик А ва К витаминларига бой бўлган тўйимли илдизмеваси билан машҳур. У Марс шароитида ўзини ҳайратланарли даражада барқарор ҳис қилса-да, маълум бир намлик ва доимий ҳаво айланишини талаб этади. Шунингдек, уруғ экилганидан сўнг, ҳосилни уч ой ўтгач йиғиб олиш мумкин.

Фото: Courtesy of Massimo Iorizzo

8. Помидор

Марсни колонизация қилишда ёрдам берувчи сўнгги номзод — оддий помидорлар. Бироқ улар билан боғлиқ бир муаммо мавжуд: маълум шароитларни қайта яратишга тўғри келади. Хусусан, Вагенинген университети олимлари помидорлар билан албатта сабзи каби қўшни ўсимликлар бир тувакка экилиши зарурлигини аниқлади. Шунда калий миқдори, ҳосилдорлик ва биомасса сезиларли даражада ортади.

Фото: Martha Orozco-Cárdenas/UCR

Мавзуга оид

Эълонлар

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул!

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди