Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Б.Х. А.А.нинг ишончига кириб, уни Япония давлатига ишга юбориши эвазига 7400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро А.Қ. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полша давлатига ишга юбориши эвазига жами 10 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025