Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
Шиша идиш ичидаги мактубга 1892 йил 4 сентябр санаси қўйилган бўлиб, у 30 метрли минорага янги турдаги юритиш ускунасини ўрнатган уч нафар муҳандис номидан патқаламда ёзилган.
Шотландия жанубидаги Корсволл маёғи деворлари остидан ичида 132 йиллик мактуб мавжуд шиша идиш топилди, деб хабар беради BBC.
Ўлчами 20 сантиметрни ташкил этадиган бутилка Шимолий маёқ бошқармаси муҳандис-механиги Росс Рассел томонидан маёқни текшириш давомида аниқланган.
«Бу шу қадар ҳаяжонли бўлдики, худди ўтмишдаги ҳамкасбларимиз билан учрашиб қолгандек эдик», — дейди маёқ назоратчиси 77 ёшли Барри Миллер.

Шиша идиш ичидаги мактубга 1892 йил 4 сентябр санаси қўйилган бўлиб, у 30 метрли минорага янги турдаги юритиш ускунасини ўрнатган уч нафар муҳандис номидан патқаламда ёзилган. Улар маёққа ёритиш ускунасини ким ва қайси фирма вакиллари ўрнатганини ёзиб қолдирган.
Таъкидланишича, бу Шотландиядаги маёқдан шу вақтга қадар топилган бутилка ичидаги биринчи мактуб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Норвегия қирғоқларида ичида тўққиз йил аввал ёзилган мактуб бўлган шиша идиш топилганди. Тахминан минг километр масофани босиб ўтган нома йўлга чиқарилганидан 11 йил ўтиб ўқилган. Исландия давлат телерадиоэшиттириш хизмати бутилкани топиб олган норвегиялик аёл ижтимоий тармоқларда хат муаллифини излаб топганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
12:14 / 21.03.2026
Шотландияда атом сувости кемалари базаси яқинида икки киши қўлга олинди
12:24 / 19.11.2025
Шотландияда драма. Европада ЖЧнинг яна беш иштирокчиси маълум бўлди
20:56 / 26.09.2025
Ўғил авиаҳалокатга учраган онасининг хатини 24 йилдан кейин олди
07:20 / 24.07.2025