Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди
Автомобиллар ҳаракати вақтинча бир тасма орқали ташкил қилинди.
Фото: Видеодан кадр
7 июнь куни Қамчиқ довони ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 137,7 километрда кучли ёмғир ёғиши оқибатида тоғ ёнбағридан маълум миқдорда сел, тошқин сувлари автомобиль йўлига оқиб тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса оқибатида йўлнинг бир қисми ёпилган, «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ҳодиса жойида табиий офат оқибатларини бартараф этмоқда.
Таъкидланишича, тирбандликнинг олдини олиш мақсадида Тошкент-Водий-Тошкент йўналишида йўлнинг бир тасмаси ёпилган. Автомобиллар бошқа тасмаси орқали ҳаракат қилмоқда.
ФВВ ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:45 / 20.12.2025
Қамчиқ довонида об-ҳаво ёмонлашди: ҳайдовчилардан эҳтиёт бўлиш сўралди
08:50 / 15.12.2025
Қамчиқ довонида ФВВнинг режалаштирилган комплекс машқлари бўлиб ўтади
15:10 / 11.12.2025
Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди
09:30 / 10.12.2025