Ўзбекистон | 18:22 / 11.11.2024
3693
1 дақиқада ўқилади

Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади

Экспертизадан ўтмаган медиа маҳсулотларнинг намойиш этилишини тўхтатиш бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга таклиф киритилади.

Сериаллар, мултфилмлар, филмлар ва қўшиқлар «маънавий экспертизадан» ўтказилади. Бу ҳақда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов телеграм-каналида жойлаштирилган видеодан маълум бўлмоқда.

Қайд қилинишича, мутахассислар Ўзбекистон ва хорижда ишлаб чиқарилган оммавий ахборот воситаларининг давлат сиёсати, давлат рамзлари, миллий ва умуминсоний қадриятлар, маънавий-ахлоқий мезонларга мувофиқлигини ўрганади. Шунингдек, инсоний фазилатларга зид ахлоқсизлик ва одобсизлик тарғиботининг мавжудлиги ҳам текширилади.

Мутахассислар медиа-маҳсулотларнинг ёшлар тарбияси ва миллий менталитетга таъсирини баҳолайди. Бундан ташқари, ёшлар тарбиясига, миллий урф-одатларга путур етказувчи медиа маҳсулотлари тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.

Бундай медиа маҳсулотларнинг намойиш этилишини тўхтатиш бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга таклиф киритилади.

Видеода мавзуга доир бошқа маълумотлар келтирилмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид