Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ўтказилди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Литва бизнес-форуми ва икки томонлама Ишбилармонлар кенгаши мажлисининг иккинчи давраси ўтказилди.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, тадбирда иштирок этиш учун Литванинг транспорт ва логистика, кимё саноати, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа соҳалардаги 14 та йирик компаниялар вакилларидан иборат делегацияси Тошкент шаҳрига келди.
Бизнес-форум давомида B2B форматидаги учрашувлар, Литва делегацияси вакилларининг мамлакат ҳудудларига ташрифи, тегишли идораларда учрашув ва музокаралар ўтказилган.
Тадбир якунида янги экспорт шартномалар, Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар, шу билан биргаликда Ишбилармонлар кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси имзоланди.
Мавзуга оид
13:03 / 05.02.2026
Литва ХЖСдан Украина энергетикасига РФ зарбалари бўйича тергов ўтказишни сўрамоқда
09:45 / 17.01.2026
Литва россиялик ва беларусликни Россия топшириғи билан теракт содир этишда айблади
11:48 / 08.01.2026
Литва бош вазири: россиялик мухолифатчи Волков Литвада қолмаслиги керак
14:24 / 06.01.2026