Ўзбекистон | 09:30 / 13.11.2024
1757
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон - Черногория ҳукуматлараро комиссияси тузилади

Боку шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича COP29 конференцияси доирасида Шавкат Мирзиёев Черногория президенти Яков Милатович билан учрашув ўтказди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Иқтисодий кун тартибини ишлаб чиқиш учун ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда Тошкент шаҳрида бизнес-форум билан биргаликда ўтказиш таклиф этилди.

Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича асосий битимлар тайёрланади, устувор йўналишларда саноат кооперациясини ривожлантиришга доир “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид