Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади
Автобуслар учун алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобуслар тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29 фоизга яхшиланди.
Тошкентда умумий узунлиги 18 км бўлган 7 та кўчада автобус йўлаклари жорий этилади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабарига кўра, ҳозирда 53 км узунликдаги автобус йўлаклари мавжуд.
Янги йўлаклар ташкил этилиши натижасида кўрсатилаётган хизматлар сифати яхшиланади, йўловчилар вақти тежалади ҳамда жамоат транспорти жозибадорлиги оширилади.
Автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлаклар жорий этилиши натижасида мазкур кўча бўйлаб ҳаракатланувчи автобусларнинг тасарруф тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача кўтарилиб, 29 фоизга яхшиланди.
Ушбу йўлаклар орқали ҳаракатланаётган автобуслар хизматидан кунлик фойдаланувчи 600 мингдан ортиқ йўловчиларнинг ҳар куни 100 минг соат вақти тежалишига эришилмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026