Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ишчилар устига «платформа» тушиб кетган. Ҳозирда махсус ишчи гуруҳ тузилган, тергов ҳаракатлари бошланган.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати
12 ноябр куни Тожикистондаги Роғун гидроэлектрстанциянинг қурилиш майдончасида фавқулодда ҳодиса рўй бериши оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, яна бир киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат хизматига таяниб хабар бермоқда.
Идора маълумотига кўра, қурбонларнинг барчаси Роғун электр станцияси объекти ҳудудида ишлаган «Хокруд» компаниясининг 39, 40 ва 51 ёшлардаги ходимлари бўлган. Айни вақтда ҳодиса сабаблари маълум қилинмади.
Рўй берган ҳодисадан кейин дарҳол тергов ҳаракатлари олиб бориш учун махсус ишчи гуруҳ тузилган. Айни вақтда авария билан боғлиқ барча ҳолатлар ўрганилмоқда. Хавфсизлик хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фожианинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш ишларини давом эттиради.
«Тафсилотлар тергов якунларига кўра маълум қилинади», дейилган хабарда.
Тармоқларда тарқалган, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, ишчилар устига платформа тушиб кетган.
2020 йилда Роғун ГЭС қурилиш майдончасида 15 авария қайд этилган, бу ҳолатлар натижасида жами 3 ишчи ҳалок бўлиб, 15 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
Умуман, олганда 2020 йилда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат хизмати назорати остидаги корхона ва объектларда жами 31 авария рўй бериб, жами 8 киши ҳалок бўлган ва 33 киши жароҳатланган.
2019 йилда эса 33 та бахтсиз ҳодиса рўйхатга олиниб, 20 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши яраланган.
Роғун ГЭС – нафақат республикадаги, балки бутун минтақадаги энг йирик лойиҳа ҳисобланади. У Тожикистон пойтахти Душанбедан 110 км узоқликда, Вахш дарёсида жойлашган, уни қуриш 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан сўнг қурилиш тўхтатиб қўйилганди.
Кейинчалик Тожикистон ўз маблағлари ҳисобидан ва халқаро жамғармалар ҳамда ташкилотларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, лойиҳада кўзда тутилган 600 МВт қувватга эга ГЭСларни қуриш бўйича ишларни давом эттирди.
6 та агрегатдан ҳозирча иккитаси ишга туширилди. Учинчиси 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. 335 метр баландликдаги гидроэлектр тўғони дунёдаги энг баланд тўғон бўлиши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

15:20 / 14.03.2025
АҚШда олти кун машинада қамалиб қолган аёл курткаси ёрдамида омон қолди

20:09 / 03.02.2025
Ўзбекистондаги магистрал газ қувурларида босим пасаяди

17:52 / 04.12.2024