Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абхазиядаги мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузиш ниятида
Абхазия раҳбари Бжания муддатидан олдин сайловда иштирок этишини айтди. Агар намойишчилар ҳукумат мажмуасини тарк этса, уни ўтказишга ваъда берди.
Абхазия мухолифати ўзини мустақил деб эълон қилган республика раҳбарияти билан можаро фонида, агар Абхазия раҳбари Аслан Бжания истеъфога чиқишдан бош тортса, муваққат ҳукумат тузиш нияти борлигини маълум қилди. Мухолифатчилар бу қадамни «ҳукумат органларининг нормал ишлашини таъминлаш ва қулашнинг олдини олиш учун» қилишади, деди 17 ноябр, якшанба куни «Аруаа» гуржи-абхаз уруши фахрийлари жамоат ташкилоти раиси Тимур Гулия.
Шунингдек, у муваққат ҳукумат таркибига бир қатор амалдаги вазирлар кириши мумкинлигини айтди. Айни пайтда намойишчилар ўтган баҳорда ўрнатилган ҳукумат мажмуаси атрофидаги тўсиқни демонтаж қилишга киришган, деб ёзади «Интерфакс» ўз мухбирга таяниб. Мухолифат етакчиларидан бири Адгур Ардзинбанинг айтишича, Бжания бу панжара билан «ўз халқидан ажралиб қолмоқчи».
Абхазия расмийлари РФ билан баҳсли инвестиция шартномасини бекор қилади
Гуржистоннинг бўлгинчи Абхазия минтақаси президенти маъмурияти оммавий норозилик намойишлари фонида Россия билан инвестиция шартномасини ратификация қилиш бўйича баҳсли қонун лойиҳасини қайтариб олишга тайёрланаётганини маълум қилди. Ўзини мустақил деб эълон қилган республика расмийлари ўз ҳаракатларини минтақадаги «вазиятни барқарорлаштириш»га кўмаклашиш истаги билан изоҳлади, деб хабар қилди 15 ноябр куни абхаз ОАВ.
Мухолифатга кўра, Россия Федерацияси билан инвестиция шартномаси Абхазияга «манфаатларни тўғридан тўғри топшириш» ҳисобланади. Бу ҳужжат минтақада оммавий норозиликларни келтириб чиқарди. 11 ноябр куни Абхазия Давлат хавфсизлик хизмати келишувни ратификация қилишга норозилик билдирган фаолларни қўлга олди, шундан сўнг намойишчилар учта кўприк орқали ҳаракатланишни тўсиб қўйишди. Фаоллар қўйиб юборилганидан сўнг ҳаракат қайта очилди.
Мавзуга оид
17:07 / 22.11.2025
Абхазияда уч ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
16:13 / 02.03.2025
Бадра Гунба Абхазия президенти этиб сайланди
15:20 / 23.12.2024
Абхазия «маъмурияти»: РФ электр энергияси етказиб беришни бошлайди
17:50 / 19.12.2024