Ўзбекистон | 13:30
1309
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди

АҚШ Тинчлик институти вакиллари ТИВдаги учрашувда Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.

Фото: Дунё

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШ Тинчлик институти (USIP) вакиллари Бармак Пажвак ва Метю Паркс билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, USIP экспертлари Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидладилар, шунингдек, тинчлик ўрнатиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида минтақанинг турли давлатлари билан маслаҳатлашувларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.

Томонлар афғон масалалари бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Мавзуга оид