АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
Венесуэла халқи Эдмундо Гонсалес Уррутиани президент этиб сайлади, деди АҚШ давлат котиби Блинкен. Мухолифат етакчисининг ҳибсга олиш ордери туфайли Венесуэлани тарк этган.
АҚШ Венесуэла мухолифати етакчиларидан бири Эдмундо Гонсалес Уррутиани Жанубий Америкадаги ушбу давлатнинг сайланган президенти сифатида тан олди. 28 июл куни Венесуэла халқи аниқ гапирди, деди 19 ноябр, сешанба куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен. «Демократия сайловчилар иродасини ҳурмат қилишни талаб қилади», деб таъкидлади Давлат департаменти раҳбари.
Гонсалеснинг ўзи Вашингтон позицияси учун миннатдорчилик билдирди. Бу ишора «мамлакатимиздаги ўзгаришлар ва биз 28 июл куни биргаликда амалга оширган фуқаролик жасоратига ҳурмат кўрсатди», деб ёзди сиёсатчи X микроблоглар тармоғида.
Каракас АҚШ дипломатияси раҳбарининг сўзларига танқидий муносабат билдирди. Боливар Республикаси ташқи ишлар вазири Иван Хил америкалик ҳамкасбини «Венесуэланинг умумэътироф этилган душмани» деб атади.
Венесуэлада мунозарали президентлик сайловлари
Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июл куни бўлиб ўтди. Мамлакат ҳукуматига содиқ сайлов комиссияси 51,2 фоиз овоз билан мамлакатни 2013 йилдан бери икки муддат бошқариб келаётган Николас Мадуронинг ғалабасини эълон қилди. Халқаро кузатувчиларга сайловни кузатишга рухсат берилмаган.
Мухолифат АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ўз номзоди Эдмундо Гонсалес ғалаба қозонганини эълон қилди. Бутун мамлакат бўйлаб баҳсли сайлов натижаларига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишлар чоғида 28 киши ҳалок бўлди, 200 га яқин киши яраланди, икки мингдан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
11:59
Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида АҚШ билан баённома имзолади
11:30 / 21.12.2024
Қўрқмас жангчи – Саддам Ҳусайннинг набираси америкалик аскарларга қарши қандай жанг қилганди?
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
13:43 / 20.12.2024