Жамият | 09:52
1333
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қалбаки 9 минг долларни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент шаҳрида қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Янгиҳаёт туманида фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар Янги Сергели кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 долларлик купюрадаги жами 9 минг қалбаки долларни фуқаро Б.З.га 5 минг долларига сотган вақтида ушланди. 

Қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид