Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азизов Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
ДХХ раиси лавозимидан ҳайдалгани айтилган Абдусалом Азизов Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилгани ҳақида тармоқларда тарқалган маълумот ҳеч бир расмий идора томонидан тасдиқланмади. Эслатиб ўтамиз, Азизовнинг ишдан олиниши Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан олинган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов фаолиятини қаерда давом эттириши маълум эмас.
Тармоқларда Азизов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилгани ҳақидаги хабарни ҳеч бир расмий идора тасдиқламади.
Эслатиб ўтамиз, Азизовнинг ишдан бўшатилиши Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
Аввалроқ мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинлангани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
15:44 / 24.11.2024
Абдусалом Азизов ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
19:15 / 23.11.2024