Ўзбекистон | 09:33 / 23.11.2024
1915
1 дақиқада ўқилади

Flyаdeal Жиддадан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

Саудия Арабистони Flydeal авиакомпанияси Ўзбекистонга йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлади. 

Фото: Uzbekistan Airports

21 ноябр куни бортида 320 нафар йўловчи бўлган Жидда—Тошкент—Жидда йўналиши бўйича биринчи рейс кутиб олинди.

Ушбу йўналиш бўйича мунтазам рейслар Airbus А330 самолётларида ҳафтасига беш марта: душанба, чоршанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. 1 декабрдан бошлаб самолётлар шу йўналишда ҳар куни парвоз қилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, 15 декабрдан бошлаб Flydeal Жиддадан Наманганга ҳам парвозларни йўлга қўяди.

Flydeal Саудия Арабистонининг арзон ҳаво ташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси бўлиб, Жиддадаги Қирол Абдулазиз халқаро аэропортида жойлашган. 

Мавзуга оид