Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Янги усул 99 фоиз аниқликда ишлайди. Ҳозирда у якуний синов босқичларидан ўтказилмоқда.
Буюк Британия Миллий соғлиқни сақлаш хизмати 99 фоизгача аниқликда саратон ташхисини қўйишга ёрдам берадиган янги қон таҳлилини синовдан ўтказмоқда, деб хабар беради Sky News.
miONCO-Dx тести саутҳамптонлик олимлар ва Xgenera стартапи томонидан ишлаб чиқилган. Давлат унинг текширувига 2,4 миллион фунт стерлинг ажратган.
Таҳлил якуний босқич — валидация ва текширувдан ўтиши керак. Унда 8 минг нафар бемор иштирок этади. Жами 10 томчи қон кенг тарқалган 12 турдаги — ўпка, ошқозон, простата, қизилўнгач, жигар, сийдик пуфаги, тухумдон, ичак, меъдаости бези, кўкрак саратони, шунингдек, саркома ва мия ўсимтасини аниқлаш имконини беради.
Тест ўсимда касаллик белгилари пайдо бўлишидан анча олдин ажратадиган қондаги ДНК зарраларини аниқлашга асосланган. Тадқиқотнинг дастлабки босқичида 20 минг киши иштирок этган. Синовлар 2022 йили 40 ёшида ичак саратонидан вафот этган журналист ва фаол Дебора Жеймс хотирасига очилган Bowelbabe лабораториясининг ишга тушиш вақтида тўғри келиб қолди. Унинг жамғармаси лойиҳани молиялаштиришга ёрдам берди.
NHS маълумотларига кўра, ичак саратони мамлакатда ўлим ҳолатига олиб келадиган касалликлар бўйича иккинчи ўринда туради. Ҳар йили 44 минг кишида ушбу касаллик аниқланади, 17 минг бемор вафот этади. Агар саратон эрта аниқланса, беморларнинг 90 фоизи соғайиб кетиши мумкин.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026