Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Уммоннинг Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси (вилояти) ҳокими Яҳъё бин Бадр ал-Мавали билан учрашув ўтказди.
Фото: Дунё
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Уммон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси ҳокимига Сирдарё вилояти билан ҳудудлараро алоқаларни йўлга қўйиш, ушбу масалаларни муҳокама қилиш мақсадида муҳофаза делегациясининг юртимизга ташрифини уюштириш, икки вилоят тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказиш таклифи билдирилди.
Ҳоким Яҳъё бин Бадр ал-Мавали билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлашини ва мамлакатларимиз ўртасида ривожланиб бораётган алоқаларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилиш имкониятлари мавжудлигини ҳам таъкидлади.
Ўзбекистон дипломатлари, шунингдек, Уммон Савдо-саноат палатасининг Жанубий аш-Шарқия муҳофазаси бошқармаси раҳбари Анвар ас-Сананий ва ҳудуд тадбиркорлари билан учрашдилар. Унда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестициявий муҳит ва инвесторларга берилаётган имкониятлар, мамлакатимизга сармоя киритишнинг афзалликлари борасида атрофлича маълумот берилди. Уммонлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишга чақирилдилар.
Мулоқот якунида жорий йилда Сирдарё вилоятида Ўзбекистон-Уммон бизнес-форумини ўтказиш юзасидан аҳдлашиб олинди.
Мавзуга оид
07:31 / 26.11.2025
Яшил тикланиш етакчилари: 10 йилда ўрмон майдонини энг кўп оширган давлатлар
07:45 / 25.11.2025
Дунёда энг унумдор ерлар қаерда? Янги харита эълон қилинди
10:19 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Испания зайтунчиликда ҳамкорликни кучайтиради
10:15 / 21.11.2025