Жаҳон | 12:07
2152
2 дақиқада ўқилади

2023 йилда 85 минг аёллар ва қизлар фемицид қурбонига айланди

БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб ҳар 10 дақиқада бир аёл ўз шериги ёки қариндоши томонидан ўлдирилади. Оиладаги зўравонликдан ўлимнинг энг юқори кўрсаткичлари - Африкада.

Фото: Жанара Каримова

БМТ маълумотларига кўра, 2023 йилда 85 мингга яқин аёллар ва қизлар фемицид қурбони бўлган. Уларнинг 51 мингга яқини (60 фоизи) шериклари ёки бошқа оила аъзолари томонидан қасддан ўлдирилган. Бу дунё бўйлаб ҳар 10 дақиқада бир аёл ёки қиз оиладаги зўравонликдан ҳалок бўлишини англатади, дея маълум қилди 25 ноябр, душанба куни БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Венадаги бошқармаси.

Энг юқори кўрсаткичлар - Африкада, энг пасти - Европада

Ўтган йили шериклар ва оила аъзолари томонидан аёлларни ўлдиришнинг энг юқори кўрсаткичлари Африкада (100 минг аёлга 2,9 ҳолат), ундан кейин Шимолий, Марказий ва Жанубий Америка ҳамда Океанияда қайд этилган. Европада бу кўрсаткич энг паст бўлди ва ҳар 100 минг аёлга 0,6 ҳолатни ташкил этди.

Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан эълон қилинган баёнотда ташкилот қатъий қонунчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумотларни яхшироқ тўплашни талаб қилди.

Ҳукуматлар аёлларга нисбатан зўравонликка қарши курашда каттароқ мажбуриятларни олишлари керак, дея маълум қилди БМТ. Шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга кўпроқ маблағ ажратиш ва аёлларга нисбатан зўравонликка мутлақо тоқат қилмаслик маданиятини шакллантириш зарур.

Мавзуга оид