Жаҳон | 12:31
904
2 дақиқада ўқилади

ГФР расмийлари РФ журналистларига мамлакатни тарк этишни буюрмаган

Германияда ишлаётган Россиянинг Биринчи канали журналистлари «Германия расмийларининг мамлакатни тарк этиш талаби» ҳақида эълон қилишди. Германия ҳукуматининг расмий вакили федерал ҳокимият буни қилганини рад этди.

Фото: Фото: Владимир Андреев / URA.RU

Германия федерал ҳукумати Россиянинг Биринчи канали ходимларига мамлакатни тарк этишни буюрмади ва уларнинг касбий фаолиятини чекламади, деди Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили Кристиан Вагнер 27 ноябр, чоршанба куни Берлиндаги ҳукумат матбуот анжуманида. У Берлин шаҳар ҳокимияти даражасида миграция назорати органларининг Биринчи канал ходимларига қарши даъволари бор бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, аммо федерал ҳокимият Биринчи канал ходимларига қарши ҳеч қандай огоҳлантириш бермаганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, агар ARD телерадиокомпаниясининг икки ходими Россия Федерациясидан чиқариб юборилгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, Германия ТИВ Россия расмийларининг бу қарорини кескин қоралайди, чунки бу ҳеч қандай тарзда адекват жавоб эмас.

Биринчи каналнинг Берлиндаги мухбири мамлакатни тарк этиш талаби ҳақида маълум қилди

Худди шу куни эрталаб Германияда ишлаётган Россиянинг Биринчи канали журналистлари «Германия расмийларининг мамлакатни тарк этиш талаби» ҳақида маълум қилишди. Улар тегишли ҳужжатни 26 ноябр куни олдилар, деб хабар қилди ТАСС Россия давлат агентлиги мухбир Иван Благойнинг баёнотига таяниб. Шу билан бирга, агентликнинг таъкидлашича, гап «Биринчи каналнинг Германия бюросини ёпиш» ҳақида кетяпти. Благой бу чорани Биринчи каналнинг Калининград областида газ тақсимлаш шохобчасидаги портлаш муносабати билан Германия фуқаросининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарига боғлади. «Мамлакатни тарк этиш талаби Германия фуқаросининг Россияда ҳибсга олингани ҳақидаги хабар эфирга узатилгандан сўнг деярли дарҳол қабул қилинди», деди у.

Мавзуга оид