Берлин: Гуржистон учун ЕИга эшик очиқлигича қолмоқда
Германия ташқи ишлар вазирлиги вакили DW'нинг Гуржистондаги вазият ҳақидаги саволига жавоб берар экан, Берлин хавотирда эканлигини ва норозилик намойишлари фонида расмийлар зўравонликдан воз кечишини кутаётганини айтди.

Фото: Reuters
«Германия ҳукумати Гуржистондаги воқеаларни катта хавотир билан кузатиб бормоқда ва агар мамлакат музокаралар йўлига қайтишга қарор қилса, Европа Иттифоқига эшик очиқ қолади», — дейилади 29 ноябр, жума куни Германия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Кристиан Вагнернинг DW мухбири сўровига жавобида.
«Тбилисидаги норозилик намойишларига келсак, улардан кўриниб турибдики, мамлакат аҳолисининг кўпчилиги ҳукумат йўналишини қўллаб-қувватламайди ва аҳолининг катта қисми Европа Иттифоқига киришни хоҳлайди. Уларнинг талаблари қўллаб-қувватланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларидан вазминлик ва зўравонлик қилмасликни кутамиз», — дея қўшимча қилди Вагнер.
Тбилисидаги намойишчилар баррикадада қолмоқда
30 ноябр куни эрталаб Тбилисидаги намойишчилар Шота Руставели хиёбонида қолмоқда ва баррикадани мустаҳкамламоқда, деб хабар қилмоқда гуржи журналистлар. Намойишчилар ўт ёқиб, вақти-вақти билан: «Сакартвело!» дея ҳайқирмоқда. Улардан баъзилари Гуржистон ва Европа Иттифоқи байроқларини ҳилпиратмоқда, деб хабар беради BBC Британия медиа компанияси мухбири.
«Полиция кутмоқда. Тўсиқни кучайтириш давом этмоқда ва унинг орқасида сув пуркагичдан яшириниш мумкин, лекин жуда кўп одамлар бор», дея ёзган журналист Владимир Роменский.
Кеча кечаси Гуржистон пойтахтида ўн минглаб одамлар иштирокидаги оммавий мухолифат намойишлари қайта бошланди. Аввалига намойишчиларнинг асосий қисми парламент биноси ёнида шиорлар айтиб, Шота Руставели номидаги марказий хиёбонни тўсиб қўйган, бироқ кейин вазият кескинлашган. Намойишчилар полицияга қарата петарда ва бўёқ бутилкаларини улоқтириб, парламент биноси дарвозасини қўлбола буюмлар билан тақиллатиб, ён дарвозаларни синдиришга урина бошлади.
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги намойишчилар инфратузилмага зарар етказгани ва ёнғинлар бошлагани сабабли митинг «қонун доирасидан ташқарига чиққанини» айтди. Парламентнинг кириш эшиклари шикастланган, дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.
Намойишчиларнинг ҳаракатларига жавобан полиция сув пуркагичлар ва қалампир газидан фойдаланган, қўлга олишлар бошланган. Намойишчилар парламент биносидан сиқиб чиқарилди, бироқ уларнинг бир қисми Руставели проспектида қолмоқда. Улар ўриндиқлар ва чиқинди қутиларидан баррикадалар қуришга ҳаракат қилмоқдалар. Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари орасида жабрланганлар бор.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Маскка Оқ уйнинг олтин калитини топширди
Жаҳон | 02:03
-
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Москва Украинага қарши «абадий» урушишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:01
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
Мавзуга оид

09:34 / 30.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиси Ника Мелия қўлга олинди

13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди

10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди

14:15 / 08.05.2025