Ўзбекистон | 11:06
26431
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Ўзгидромет 2-6 декабр кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Фото: Kun.uz

2-6 декабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

Ўзгидромет хабарига кўра, фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2, кундуз кунлари +5...+10, шимолда кечалари -3...-8, кундуз кунлари 0...+5 даража атрофида бўлади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.

Пойтахтда: 2-6 декабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари -1...+1, кундуз кунлари +6...+9 даража бўлади.

Мавзуга оид