Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Tesla компаниясига Илон Маскка 56 млрд доллар тўлашни тақиқлади
Судя Кэтлин Маккормик Tesla акциядорлари июн ойида ушбу пакетга овоз берганига қарамай, Маск бу пулларга ҳақли эмаслиги бўйича қарор чиқарди.
Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбари Илон Маск 56 миллиард долларлик компенсация тўлови бўйича келишмовчиликда яна юридик мағлубиятга учради.
Судя Кэтлин Маккормик Tesla акциядорлари июн ойида ушбу пакетга овоз берганига қарамай, Маск бу пулларга ҳақли эмаслиги бўйича қарор чиқарди. Tesla’да маълум натижаларга эришилганлик учун тадбиркорлик бонуслари 2018 йилда ўрнатилган эди. Маск Tesla’даги фаолияти учун маош ёки мукофот пуллари олмайди. Бунинг ўрнига бизнесмен компания акцияларини бозор нархидан арзонроқ қийматда сотиб олади.
Суд қарори эълон қилинганидан кейин Маск Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига компания овозларини судялар эмас, акциядорлар назорат қилиши кераклигини ёзиб қолдирди. «Қарор нотўғри ва биз апелляция берамиз», — деб ёзган Tesla ҳам Х платформасидаги саҳифасига.
Маск ва Tesla жорий ҳафта Делавэр штати Олий судига апелляция киритиши, аммо уни кўриб чиқиш бир йилдан ортиққа чўзилиши мумкин.
Январ ойида Делавэр штати суди Маскка белгиланган 56 миллиард долларлик компенсацияни ҳаддан ортиқ ва «ақл бовар қилмас сумма» деб атаганди. Суд ҳужжатларига кўра, Tesla суд акциядорларнинг июн ойидаги овоз бериш натижаларини қонуний дея топишни талаб қилган.
Компенсацияга қарши даъвони Tesla акциядори Ричард Торнетта киритган. У судда Маск учун белгиланган натижалар осон эришиладиган бўлганини таъкидлаб, уларни амалга ошириш учун Маск бутун вақтини Tesla’даги фаолиятига сарфлашига ҳам тўғри келмаган.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
21:42 / 12.06.2026