Хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Самарқанд вилоятининг Ургут, Тошкент шаҳрининг Учтепа, Навоий шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳарларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар беришича, Ургут туманида фуқаролар С.А. ва С.М. фуқаролар А.Н. ва Б.Т.нинг ишончига кириб, уларни 22 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 15 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида фуқаро Х.И. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 2500 доллар эвазига Литвага ишга бориши учун ҳужжатларини расмийлаштириб, виза олиб беришини айтган. Шундан 1500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Навоий шаҳрида фуқаролар Н.Ш. ва Н.Б. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, уни Жанубий Кореяга 6 ойлик мавсумий ишга юборишлари эвазига 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бекобод шаҳрида фуқаро М.Ш. фуқаролар Б.Д. ва С.Д.ни Туркияга бориши учун танишлари орқали депортини ечиб, виза олиб бериши эвазига 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди
Жаҳон | 18:18
-
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
Жаҳон | 18:16
-
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
Жаҳон | 17:55
-
Хоразмда металломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 17:29
Мавзуга оид

10:18
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин

00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

11:36 / 12.04.2025