Жаҳон | 12:29 / 05.12.2024
1666
2 дақиқада ўқилади

ЮНEСКО номоддий маданий мерослар рўйхатини кенгайтирди

Парагвайда бўлиб ўтган ЮНEСКО сессияси иштирокчилари номоддий маданий мерос рўйхатини кенгайтирди. Писанка ва витинанкадан ташқари, у Ботсванадан ёмғир ёғдириш маросими ва Ҳалабдаги совун тайёрлаш санъатини ўз ичига олади.

Фото: Depositphotos / kohanova1991

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) 4 декабр, чоршанба куни номоддий маданий мерос рўйхатига яна 19 та маданий амалиётни қўшди. Рўйхат, жумладан, Украина анъаналари билан тўлдирилди — писанка (бир қатор славян халқларининг анъанавий маданиятида тухум бўяш), шунингдек, витинанка (Беларусдаги қоғоз кесишнинг анъанавий санъати), Португалиядан чавандозлик санъати ва Жанубий Кореядан ферментланган соуслар тайёрлаш билан тўлдирилди.

Писанка тухумга мум ёрдамида анъанавий нақш ва белгиларни қўллашни ўз ичига олади ҳамда Украина ва Эстонияда кенг тарқалган, дея тушунтирди ЮНEСКО. Бугунги кунда бу одат Пасха байрами билан боғлиқ, аммо бу анъана насронийликдан олдин пайдо бўлган ва диндан қатъи назар, Украина жамоатлари учун муҳим аҳамиятга эга, дея таъкидлади БМТ институти мутахассислари.

Витинанкалар илгари черковларда ишлатилган, энди улар уйлар ва офисларни безатади, уларнинг ёрдами билан босма материалларга безак берилади, шунингдек, театр безаклари ва жамоат жойларида қўлланилади, деб таъкидлади ЮНEСКО.

Бундан ташқари, мутахассислар восану номоддий меросини — Ботсвана шимолий-шарқий ва марказий ҳудудларида кузатиладиган ёмғир ёғдириш маросимини, Индонезиянинг Reog Ponorogo театрлаштирилган рақсини, Сербиянинг Ковачица шаҳрининг «содда санъати»ни ва Ҳалабдаги совун тайёрлаш санъатини ўз ичига олади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид