Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижро органларининг функциялари очиқ реестрга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Реестрни юритишнинг асосий мақсади республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларини тизимлаштириш, мониторинг қилиш ва улар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона очиқ электрон ахборот базасини шакллантириш, шунингдек, уларнинг фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чораларни белгилаш ҳисобланади.
Ҳужжат билан Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функциялари очиқ реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди, у қуйидагиларни тартибга солади:
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари тўғрисидаги маълумотларни очиқ реестрга киритиш, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ундан маълумотларни ўчириш;
реестрга киритилиши лозим бўлган ижро этувчи ҳокимият органларининг функциялари тўғрисидаги ахборот манбалари ва турлари;
ижро этувчи ҳокимият функциялари паспортини шакллантириш;
ваколатли орган ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Реестр Адлия вазирлиги томонидан "Давлат функциялари" автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида шакллантирилади ва юритилади. Низом талаблари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритишга ҳам татбиқ этилади.
Мавзуга оид
10:00 / 13.06.2026
Суд экспертларининг давлат реестри юритилади
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
11:54 / 16.02.2026