Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш учун янги йўл белгиси жорий этилади
Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги йўл белгиси киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига кўра, «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси жорий этилади.
Энди шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларининг ёритилган ҳамда юқори тезлик соатига 30 километргача чеклов жорий қилинган участкаларида, турар жой даҳаларидаги кўриниш чекланган чорраҳаларда, болалар майдончалари ҳамда таълим ташкилотлари олдидаги йўл участкаларида, оммавий дам олиш жойлари, стадионлар, вокзаллар, савдо марказлари ва бошқа одам кўп тўпланадиган жойларда, кўчаларнинг 1.21. «Болалар» йўл белгиси таъсиридаги қисмларига «Баланд пиёдалар ўтиш жойлари» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқлари ўрнатилади.
Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда икки ой муддатда, таҳлиллар асосида, 2025–2026 йилларда «Баланд пиёдалар ўтиш жойи» йўл белгиси ҳамда йўл ётиқ чизиқларини ўрнатиш зарур бўлган жойлар рўйхатини тасдиқлайди.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
Мавзуга оид

16:12 / 23.12.2024
Мопед ва скутерларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов жорий қилинди

16:58 / 11.12.2024
Автомобилнинг пиёдалар йўлагида ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланади

19:21 / 15.08.2024
ЙҲХБ тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда — пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўради

20:30 / 18.07.2024