Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан проактив шаклда ўтказилади
«Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» қарор қабул қилинди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини тегишли равишда ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтказади. Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини улар ишлаётган ташкилот томонидан бошқа турдаги аттестациялардан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Биринчи марта лавозимга тайинланган ахборот хизмати раҳбари лавозимда 3 ой ишлаганидан кейин аттестациядан ўтказилади.
Аттестациядан ўтиш муддати яқинлашганига қараб АОКА тегишли давлат органи ва ташкилотига аттестацияни ўтказиш санаси ва вақтини кўрсатган ҳолда, аттестация санасидан камида 10 олдин хабарнома юборади.
Хабарномани олган давлат органи ва ташкилоти 10 кун ичида ахборот хизмати раҳбарини аттестациядан ўтказиш учун ваколатли органга электрон шаклда сўровнома юборади ва талабгорни аттестацияда иштирок этишини таъминлайди.
АОКА зарур маълумотларни “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олади.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Аттестация 5-10 та саволдан ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади. Аттестация жараёни видеотасвирга туширилади. Тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 65 фоиз ва ундан юқори балл олган шахс аттестациядан ўтган ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:40 / 18.03.2026
Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган педагоглар ишдан бўшатилмайди
19:25 / 02.03.2026
Вазирлик аттестация тестида хатолик бўлганини тан олди
11:08 / 24.01.2026
Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
19:21 / 20.11.2025