Жиззахда 1 млрд сўмлик қалбаки пул сотмоқчи бўлганлар ушланди
Терговга қадар текширув давомида 200 минг, 100 минг ва 20 минг сўмлик купюра кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилгани маълум бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятида яшовчи, 1980, 1983 ва 1989 йилда туғилган 3 нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, қалбаки 998 млн 740 минг сўм пулни Жиззах вилоятида 27200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд қилинишича, терговга қадар текширув давомида мазкур шахслардан олинган 200 минг, 100 минг ва 20 минг сўмлик купюра кўринишидаги қалбаки банкнотлар пуркагичли принтер ёрдамида чоп этилгани маълум бўлган. Таъкидланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.
Ҳозир уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:25
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
16:24 / 14.12.2024
Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки банкнотларни тайёрлаган шахслар ушланди
08:23 / 12.12.2024
Тошкент - Фарғона йўналишидаги машинадан қарийб 5 кг гашиш топилди
19:14 / 03.12.2024