Мерц Европада Украина бўйича алоқа гуруҳини тузишга чақирди
Киевда Володимир Зеленский билан учрашувда Германия канцлери лавозимига номзод Трампнинг Оқ уйга қайтишига тайёргарлик кўриш ва биргаликда Украинани қўллаб-қувватлаш стратегиясини ишлаб чиқишга чақирди.

Фото: Michael Kappeler / dpa / Global Look Press
Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) мухолифат блокидан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц АҚШда бўлажак ҳокимият алмашиши муносабати билан Украинага кейинги ёрдамни мувофиқлаштириш учун Европа алоқа гуруҳини шакллантиришни таклиф қилди. «Биз Украина ҳеч қандай чекловларсиз ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланиши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак», деди у 9 декабр, душанба куни Киевда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувда.
Бундан ташқари, европаликлар Украинадаги уруш имкон қадар тезроқ тугаши учун ҳамма нарсани қилиши керак, деб таъкидлади Бундестагдаги ХДИ/ХСИ фракцияси раҳбари. Унинг сўзларига кўра, АҚШда Доналд Трампнинг ҳокимият тепасига келишига тайёргарлик кўриш ва барча эҳтимолий сценарийларни ўйлаб кўриш керак.
Мерц фикрича, Европага Германия, Франция ёки Британиянинг бир ўзи ишлаб чиқа олмайдиган стратегия керак. «Биз бу стратегияни фақат биргаликда ишлаб чиқишимиз мумкин», дея қўшимча қилди у. Мерц, шунингдек, Зеленскийнинг Дания бундай алоқа гуруҳида муҳим рол ўйнаши мумкинлиги ҳақидаги таклифини «катта қизиқиш билан» қабул қилганини айтди.
Зеленский узоқ масофали қуроллар етказилишига умид билдирди
Ўз навбатида, Володимир Зеленский Германияга «умуман Германия ҳукумати ва парламент аъзолари, уруш бошиданоқ украиналикларни қабул қилган халқ томонидан кўрсатилган ёрдам учун» миннатдорчилик билдирди. Шу билан бирга, у Германиянинг узоқ масофали қуроллари етказиб берилишига умид билдирди. «Ўйлайманки, геосиёсат, НАТО бўйича биз ҳақиқатан ҳам сизнинг позициянгизни эшитишни истаймиз», — деди давлат раҳбари.
Бунга жавобан Мерц Зеленский TAURUS немис қанотли ракеталарини етказиб бериш масаласидаги позициясидан хабардор эканлигини айтди. «Унда ҳеч нарса ўзгармади», деб ишонтирди сиёсатчи. У агар Германияда христиан демократлар ҳокимиятга келса, Украинага бундай қуроллар берилишини истисно қилмади.
Зеленский, шунингдек, яқин орада АҚШ президенти Жо Байденга қўнғироқ қилиб, Украинани НАТОга таклиф қилиш масаласини кўтармоқчи эканлигини айтди. Трамп билан бу ҳақда гаплашиш ҳозирча қийин, чунки у ҳали президентлик лавозимини эгалламаган, дея тушунтирди у. «Президент Трамп билан у ҳали Оқ уйда бўлмагани учун унга боғлиқ бўлмаган нарсани муҳокама қилишдан маъно йўқ», деди Зеленский.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди
Жаҳон | 18:07
-
Ўзбекистон кетма-кет учинчи ой энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Иқтисодиёт | 17:35
-
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 17:32
Мавзуга оид

13:35
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради

11:15
Пентагон раҳбари Украина бўйича алоқа гуруҳи учрашувида қатнашмайди

18:09 / 03.06.2025
Украинанинг «Ўргимчак тўри» операцияси Кремлда «ғазаб ва хавотирга» сабаб бўлди

17:59 / 03.06.2025