Ҳавонинг ифлосланиши одамларда депрессияни оширади — тадқиқот
Олтингугурт диоксиди депрессия хавфини оширувчи асосий омил бўлиб чиқди. Ҳаводаги қаттиқ микрозарралар ва углерод монооксиди ҳам касаллик белгиларининг кучайишига олиб келади.

Фото: Getty Images
Бутун дунёда миллионлаб одамлар хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ҳаводан нафас олади. Ҳарбин тиббиёт университети ва Кренфилд университети олимлари жамоаси ифлослантирувчи моддаларнинг узоқ муддатли таъсири билан депрессия хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Бу ҳақда Phys хабар бермоқда.
Жамоа Хитойнинг саломатлик ва пенсияга чиқиш бўйича узоқ муддатли тадқиқотида қатнашган 12 000 дан ортиқ иштирокчининг маълумотларини таҳлил қилди. Тадқиқот натижаларига кўра, олтингугурт диоксиди (SО₂) депрессия хавфини оширувчи асосий омил бўлиб чиқди. Ҳаводаги қаттиқ микрозарралар (PM2,5) ва углерод монооксиди (CО) ҳам касаллик белгиларининг кучайишига олиб келади. Бу моддаларнинг биргаликдаги таъсири натижасида уларнинг салбий оқибатлари янада ортади. Демак, атроф-муҳитнинг комплекс ифлосланиши жиддий хавф туғдиради.
Муаллифлар, шунингдек, ифлосланган ҳаво депрессив ҳолатларга олиб келиши мумкин бўлган механизмларни ҳам аниқлади. Когнитив бузилишлар ва жисмоний ҳолатнинг ёмонлашуви бу боғлиқликни қисман тушунтиради.
Жамоат саломатлигини яхшилаш учун олтингугурт диоксиди ва бошқа заҳарли моддалар миқдорини мақсадли равишда камайтириш зарур. Бундай ёндашув нафақат одамларнинг жисмоний аҳволини яхшилайди, балки депрессия тарқалишини ҳам сезиларли даражада камайтиради. Бу айниқса аҳолининг энг заиф қатламлари, хусусан, ўрта ёшли ва кекса инсонлар орасида муҳим аҳамиятга эга. Таҳлил экологик муаммолар ва руҳий саломатлик ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиб бермоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?
Жаҳон | 23:41
-
НАТО Европа давлатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини беш баравар кучайтиришни сўрайди
Жаҳон | 23:21
-
3 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:44
Мавзуга оид

18:18 / 23.05.2025
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди

16:56 / 12.02.2025
Буюк Британияда олти ёшли бола сайёрани қутқариш учун 2,5 мингта пластик йиғди

15:41 / 11.02.2025
Кеч нонушта қилиш депрессияга олиб келиши мумкин — тадқиқот

14:56 / 18.01.2025