Apple юпқа iPhone ва буклама қурилмаларни чиқаради – ОАВ
Компания келаси йили ҳозирги 8 миллиметрли қурилмалардан юпқароқ бўлган iPhone смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Фото: AP
Apple компанияси iPhone линиясининг дизайни ва формати, шунингдек, эҳтимол бошқа маҳсулотлар бўйича бир қатор йирик ўзгаришларни тайёрламоқда, деб ёзди The Wall Street Journal (WSJ) хабардор манбаларга таяниб.
Қайд қилинишича, компания келаси йили ҳозирги 8 миллиметрли қурилмалардан юпқароқ бўлган iPhone смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. Тахминларга кўра, ушбу смартфон iPhone Pro моделларидан арзонроқ бўлади, жумладан, соддалаштирилган камера тизими туфайли.
Бундан ташқари, Apple букланадиган иккита қурилмани чиқаришни режалаштирмоқда. Ноутбук сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган каттароқ қурилма иш столи мониторлари билан таққосланадиган ўлчамга - тахминан 19 дюймгача букланадиган экранга эга бўлади. Кичикроқ қурилма букланадиган iPhone бўлиб, унинг дисплейи iPhone 16 Pro Max модели дисплейидан каттароқ ҳажмгача букланади.
Манбаларнинг таъкидлашича, иккала букланадиган қурилма йиллар давомида тайёрланмоқда, бироқ баъзи муҳим қисмлар тайёр эмас эди. Асосий қийинчилик қурилмани йиғиш ва очиш имконини берувчи механизмни, шунингдек, дисплей қопқоғини, йиғиладиган экранни ҳимоя қилувчи эгилувчан материални такомиллаштириш эди.
Ҳозир бозорда сотилаётган букланадиган смартфонлар Apple стандартлари бўйича унчалик нозик, енгил ва энергия тежамкор эмас, деди Ҳонконгдаги Haitong International Securities компанияси таҳлилчиси Жефф Пу. Шу боис Apple бу сегментга секин киришди, деди у.
Компания турли дизайнларни синаб кўрган, масалан, букланганда дисплейни қурилманинг ташқи томонига жойлаштиришни ҳам. Лекин ичкарига букланадиган дизайнни танлади, деди манбалар.
Apple биринчи навбатда эҳтимолий талабни ўлчаш учун бозорга каттароқ букланадиган қурилмани тақдим этиши мумкин, гарчи букланадиган iPhone биринчи бўлиб тайёр бўлса-да. Компаниянинг топ-менежерлари ушбу қурилмаларни 2026 йилда чиқармоқчи, бироқ барча техник муаммоларни ҳал қилиш учун кўпроқ вақт кетишини истисно қилмаяпти, дейди манбалар.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қизалоқ ва Лучо: бир муҳаббат тарихи
Спорт | 21:20
-
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
Ўзбекистон | 20:31
-
Эрдўған Путин ва Зеленскийни тўғридан тўғри музокараларга чақирмоқда
Жаҳон | 20:11
-
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?
Жамият | 19:29
Мавзуга оид

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:55 / 23.04.2025