Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарқшунослик университетида "Мўғулшунослик" кафедраси очилади
Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида "Ўзбекистонда мўғулшуносликнинг бугунги ҳолати" мавзусида учрашув ташкил этилди.
Тадбирда Мўғулистон элчиси Дааданхуу Батбаатар ва элчихона ходимлари, шунингдек, филология фанлари доктори, доцент Анвар Бўранов, ўзбек тилшунослиги соҳасидаги етакчи олим, филология фанлари доктори Ҳамидулла Дадабоев иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда мўғулшуносликнинг бугунги ҳолати ва мавжуд муаммолар ҳақида сўз юритилиб, иштирокчилар билан бу борадаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мўғулча-ўзбекча луғат яратиш, икки давлат ҳудудларида қўшма этнографик ва топонимик тадқиқотлар олиб бориш, тилшунослик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат шарқшунослик университетида "Мўғулшунослик" кафедрасини очиш каби бир қатор муҳим ташаббуслар хусусида фикр алмашилди.
Мўғулистон элчиси ўзбек олимларининг мўғулшунослик соҳасидаги ташаббуслари муҳимлигини қайд этган ҳолда, уларнинг икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини эътироф этди. Мамлакатлар тарихий манбалар ва моддий меросни ўрганиш, асраб-авайлаш ва рўйхатга олиш масалаларига фаол эътибор қаратаётган замонавий дунёда халқлар ўзининг муштарак тарихига оид ишончли маълумотларни келажак авлодларга етказиши муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Бу жараёнда олимлар ва тадқиқотчиларнинг ўрни муҳим эканлиги айтиб ўтилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон вакиллари элчихонага ўз асарларини тақдим этишди. Ўз навбатида, мўғул дипломати иштирокчиларга икки давлат ўртасидаги дўстлик рамзи – "Алтан гэрэгэ"ни совға қилди.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:11 / 16.08.2025
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
11:35 / 18.07.2025