Ҳиндистон фармацевтика компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг TIL Healthcare компанияси делегацияси билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, томонлар биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш бўйича шериклик имкониятларини муҳокама қилди.
TIL Healthcare маҳсулотлари Осиё, Африка, МДҲ, Марказий ва Лотин Америкасининг 50 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинади. Компания малакали кадрлар ва мустаҳкам инфратузилмага эга бўлиб, фармацевтика соҳасида жорий қилаётган илғор инновациялари ва тайёрлаётган сифатли дори-дармон товарлари билан ном қозонган.
Ҳиндистонлик фармацевтлар Ўзбекистонда қўшма лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирди ва маҳаллий ҳамкорлар билан ушбу мақсадга қаратилган музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:36 / 30.12.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлмоқда
12:10 / 30.12.2024
Тасодифан эҳсон қутисига тушиб кетган iPhone унинг эгасига қайтарилмади
17:54 / 29.12.2024
Хитой Тибет жанубида дунёдаги энг йирик ГЭСни қурмоқчи. Аҳоли, Ҳиндистон ва экологлар қарши
22:51 / 26.12.2024