Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
Ўзбекистон бош давлат ветеринария инспектори қарорига мувофиқ, 2026 йил 29 январдан бошлаб Ҳиндистон Республикасидан тирик ҳайвонлар ва қушларни олиб киришга вақтинча чеклов ўрнатилди. Чеклов Нипаҳ вирусининг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган.
Қарорга биноан, Ҳиндистоннинг барча ҳудудларидан тирик ҳайвонлар ва қушларни импорт қилиш тақиқланди. Шунингдек, мазкур давлатнинг Ғарбий Бенгалия штатидан давлат ветеринария хизмати назорати остидаги барча турдаги товарларни олиб киришга ҳам вақтинча чеклов ўрнатилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Халқаро ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти (WOAH) ҳамда очиқ манбаларда эълон қилинган маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ мураккаб эпидемиологик вазият юзага келган.
Мутасаддилар ушбу чора-тадбирлар мамлакатда эпизоотик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилганини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
14:26 / 28.05.2026